Sevimli

Метро бекатлари оралиғида тўхтаб қолган вагонларда қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди

ЖАМИЯТ 25.01.2022, 18:01
Метро бекатлари оралиғида тўхтаб қолган вагонларда қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди

Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли ФВВ ҳамкорликда метро бекатлари оралиғида тўхтаб қолган вагонларда қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди.

Қайд этилишича, «Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган йўловчилар олиб чиқилган.

Шунингдек, соат 12:10да Наманган вилояти Поп тумани 114-116 км. ларда юк поезди тўхтаб қолганлиги учун 83 км. да йўловчи поезд вақтинчалик тўхтатилган. Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун теплавоз ва «Қамчиқ» МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилган.

Шарҳлар