АсосийJamiyat

Яқин соат ичида Тошкент аҳолисига сув берила бошланади

'Яқин соат ичида Тошкент аҳолисига сув берила бошланади'ning rasmi

Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келган. Шу  туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик  сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тиклаган, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов "Қодирия" сув иншоотида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўз назоратига олган.

    Бошқа янгиликлар