Ҳудудгазтаъминот хабар беришича, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.
Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.
Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, сиз газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.