АсосийJamiyat

Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкентга келувчи “Afrosiyob" поезди ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади

'Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкентга келувчи “Afrosiyob" поезди ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади'ning rasmi

Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкент  йўналишига ҳаракатланувчи “Afrosiyob" тезюрар поездларининг ҳаракат жадвалига  электр таъминоти тиклангунга қадар ўзгартиришлар киритилади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги поездларнинг қатнов жадвали ўзгаришсиз қолади. Шу муносабат билан сиз кўрсатилган йўналишлардан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу йўналишларга чипталарни темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.

Термиз – Тошкент йўналишидаги 79-поезд Қарши вокзалига соат 01:19 да етиб келади.

Қўнғирот – Тошкент йўналишидаги 53-поезд Бухоро вокзалига соат 22:46 да етиб келади.
 

Хива – Тошкент йўналишидаги 55-поезд Бухоро вокзалига соат 00:15 да етиб келади.

"Afrosiyob" йўловчи поездлари ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли йўловчиларнинг аввал сотиб олган ва фойдаланмаган чипталарини кассаларга тўлиқ қайтариб олинади, ёки бошқа санага қайта расмийлаштирилиб берилади.

 

    Бошқа янгиликлар