АсосийDunyo

Анталияда 29 йил деганда илк марта қор ёғди

'Анталияда 29 йил деганда илк марта қор ёғди'ning rasmi

Кеча Анталия марказида 29 йил ичида биринчи марта қор ёғди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Маълумот учун, Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида 21 январдан бери қор бўрони давом этмоқда. Ноқулай об-ҳаводан энг кўп Истанбул зарар кўрган. 

Шу вақтгача маҳаллий аэропортдаги барча рейслар тўхтатилди. Мармара денгизининг бир қанча ҳудудларини 50-60 см гача қор қоплаган.

Бир кун аввал ҳукумат аҳолисига уйда қолишни ва имкон қадар кўчага чиқмасликни тавсия қилган эди. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Истанбулда ёғингарчилик жумагача давом этади, чоршанба куни уларнинг интенсивлиги пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал "Истанбулда кучли қор туфайли "ҳаёт тўхтаб қолди" мазмунидаги хабарни эълон қилган эдик.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар