Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентдаги хонадонларда иссиқлик тизими тикланаётгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтда дастлаб биринчи иссиқлик маркази ишга тушган. Бу билан шаҳар хонадонлари 2-3 соатда исишни бошлаши айтилади.
Шунингдек, хабарга кўра, ҳозирда шаҳардаги 4 ва 6- иссиқлик марказлари ҳам иш режимига ўтказилди.
Ушбу иссиқлик марказлари қуйидаги манзилларга хизмат кўрсатади.
Иссиқлиқ маркази -4:
Амир Темур шоҳ кўчаси, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта халқа йўли, Кичик халқа йўли, Шаҳристон, Чинобод, Қаҳрамон, Мойқўрғон, Қулоқтепа, Янги Юнусобод, Юнус ота, Жума масжид кўчалари, Юнусабод туманининг 1−19 даҳалари.
Иссиқлик маркази -6:
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ -1−7 массивлари, Қўйлиқ — Айланма йўли.