АсосийJamiyat

Фойдаланилмаган чипталар қўшимча тўловларсиз алмаштириб берилади - “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

'Фойдаланилмаган чипталар қўшимча тўловларсиз алмаштириб берилади - “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ'ning rasmi

Кеча электр энергия таъминоти тизимида юзага келган узилиш натижасида йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгаришлар киритилди.  Бу ҳақида  “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ хабар берди.

Қайд этилишича,  электр энергия таъминоти тўлиқ тикланиши билан барча поездлар  ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади..

Шунинндек, ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлган пайтда олдиндан харид қилинган ва фойдаланилмаган чипталарини темир йўл кассаларида ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз қайтариб олиниши ёки бошқа кунга алмаштириб берилиши айтилмоқда.

"Ҳудудлардаги темир йўл кассаларида чипталарини алмаштиришга улгурмаган йўловчилар эса, Тошкент марказий темир йўл вокзалидаги кассаларга келиб бемалол алмаштириб олишлари мумкин",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар