Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилгани муносабати билан (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги), "Uzbekistan Airways" АЖ 2022 йилнинг 26 январь куни бажарилиши режалаштирилган ҲЙ – 271/272 Тошкент - Истанбул – Тошкент ва ҲЙ 277/278 Истанбул -Фарғона -Истанбул йўналиши бўйича рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бекор қилинган парвозлар йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини сотиб олинган жойда қайтариш ёки 27-январ кунига ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин ҳар қандай кунга бепул кўчириш ҳуқуқига эгадирлар.
Мавзуга доир:






