Sevimli

Ўзбекистондан Москвага парвоз қилаётган самолётда йўловчи эркак вафот этди. Самолёт Оренбург аэропортига мажбуран қўндирилган

ЖАМИЯТ 26.01.2022, 11:47
Ўзбекистондан Москвага парвоз қилаётган самолётда йўловчи эркак вафот этди. Самолёт Оренбург аэропортига мажбуран қўндирилган

Кеча, 25 январь куни тушдан кейин йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Оренбург аэропортига Ўзбекистон ва Москва ўртасида парвоз қилаётган самолёт зудлик билан қўнди, дея хабар бермоқда Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси.
Маълум қилинишича, етиб келган тез ёрдам бригадаси йўловчи эркакни кўздан кечириб, унинг ўлганини эълон қилган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси терговчилари текширув ўтказмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда. Текширувда процессуал қарор қабул қилинади, дейилган дастлабки хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22.97° переменная облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1