1

Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 26.01.2022, 17:37
Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаслигини, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганини айтиб ўтди, дея маълум қилди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Шунингдек, таъкидланишича, давлат раҳбари Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни, шахсан назоратига олган.

Бундай “экстремал” вазиятда, энергетика, нефть-газ, коммунал соҳа, транспорт, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари ўзаро баҳамжиҳат ишлагани ҳисобига авария оқибатлари босқичма-босқич бартараф этилмоқда. 

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўриш, бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз кераклиги айтилди. 

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак”, - деди президент.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1