АсосийJamiyat

40 ёшдан ошган аҳоли йилда камида бир марта мақсадли скринингдан ўтказилади

'40 ёшдан ошган аҳоли йилда камида бир марта мақсадли скринингдан ўтказилади'ning rasmi

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022–2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Унга кўра:

  •  ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилади. Бунда сурункали эндокрин касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун эндокрин касалликларни даволашнинг замонавий клиник протоколлари ва алгоритмлари жорий этилади;
  • 2022 йил 1 февралдан бошлаб анъанавий ва масофавий (аралаш) усулда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
  •  патронаж ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш бўйича икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилади;
  •  эндокринолог шифокорларни қайта тайёрлаш учун уч ярим ойлик ўқув курслари йўлга қўйилади. Бунда улар дастлабки икки ярим ой давомида Марказда ўқитилади ҳамда бир ой давомида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида амалиёт ўтайди;
  •  ҳудудларда фаолият юритаётган эндокринолог шифокорларнинг малакасини ошириш учун бир ойлик ўқув курслари ташкил этилади.

 

    Бошқа янгиликлар