Sevimli

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

ЖИНОЯТ 26.01.2022, 22:54
Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

2021 йил 26 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судланувчи Ф. Арифходжаев (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди. 

Суд ҳукмига кўра, Ф. Арифходжаев Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи томонидан эса унга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1