Якунланган мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида харакат қилган, Ўзбекистон терма жамоасига мунтазам номзод бўлган Темурхўжа Абдухолиқов "Қизилқум" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Абдухолиқов фаолияти давомида Ўзбекистон кубогида 2 маротаба ва чемпионатда 3 марта чемпион бўлган, Хорватиянинг “Хайдук”, Қатарнинг “Ас Сайлия” жамоаларида легионер бўлиб бир неча мавсум харакат қилган, 2019 йилда Ўзбекистон суперлигаси тўпурари бўлган.
Темурхўжа Абдухолиқов ҳақида қисқача маълумот:
Тўлиқ исми: Темурхўжа Абдухолиқов
Туғилган сана: 25.09.1991. й
Тўғилган жойи: Тошкент
Миллати: Ўзбек
Ампула: Ҳужумчи
Футболчининг тўп сурган жамоалари: “Бунёдкор – 2” , “Пахтакор” , “Хайдук” (Хорватия), “Локомотив”, “Ас Сайлия” (Қатар), “Хаур-Факкан” (БАА)






