Дания Соғлиқни сақлаш вазирлиги келаси ҳафтадан бошлаб CОВИД-19 га қарши кураш доирасида қолган барча чекловларни бекор қилишни таклиф қилди, дея хабар беради The Guardian нашри.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Магнус Хойнике ҳукумат сешанба куни барча чекловларни 1 февралгача олиб ташлашни таклиф қилган мутахассисларнинг тавсияларига амал қилиш ниятида эканлигини айтди.
Манбада айтилишича, бу таклиф кучга кириши учун у ҳали ҳам парламент томонидан тасдиқланиши керак.
Чекловлар бекор қилинса, тунги клублар қайта очилиши мумкин, ресторанлар 22:00 дан кейин спиртли ичимликлар сотиши мумкин, йўловчилар эса ниқобсиз транспорт воситаларига ўтиришлари мумкин бўлади.
"Омикрон" штаммининг юқори юқумлилигига қарамай, ўтган ҳафта Буюк Британия, Ирландия ва Нидерландия ҳукуматлари томонидан шунга ўхшаш таклифлар киритилган.
Маълумот учун, Данияда пандемия бошланганидан буён 1,4 миллион киши коронавирус билан касалланган, улардан 3,6 минг бемор вафот этган.