Sevimli

Африкадаги сув тошқинлари оқибатида 37 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 27.01.2022, 01:32
Африкадаги сув тошқинлари оқибатида 37 киши ҳалок бўлди

Африканинг жануби-шарқида “Ана” тропик бўрони 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда African News агентлиги хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, 22-январь куни бўрон Мадагаскарни қамраб олган. Унинг оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар 34 киши ҳалок бўлди. Тўфон оқибатида эса 65 минг кишининг уйларига зарар етди. 

Тропик бўрон 24-январь, Мозамбикнинг марказий ҳудудларига етиб келди. Табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 66 киши яраланган ва 115 та уй бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 546 таси қисман  зарар кўрган. Малавида бўрон оқибатида сув тошқинлари юзага келди ва мамлакатнинг катта қисми электр энергиясидан маҳрум бўлди, бир киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди.Одамлар черков ва мактабларда тошқиндан бошпана изламоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31.97° ясно
Валюта курси
11063.01
USD -11.92
11809.76
EUR -53.71
197.47
RUB 2.57
1