АсосийJinoyat

Тошкентда террорчилик ташкилотига аъзо бўлган каттагина гуруҳ ушланди

'Тошкентда террорчилик ташкилотига аъзо бўлган каттагина гуруҳ ушланди'ning rasmi

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда “Тавҳид ва жиҳод катибати” террорчилик гуруҳи қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИБнинг қайд этишича, гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилган.

Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.

Аниқланган “Тавҳид ва жиҳод катибати” тарафдорларининг сони 30 нафарга яқин бўлиб, ёшлардан иборат эканлиги, уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.

"Шу ўринда, фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига тахдид солувчи материаллардан фойдаланмасликларини, уларни сақламасликларини ва тарқатмасликларини сўраймиз. Бу каби ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий жавобгарилк мавжудлигини унутманг",-дейилади ИИБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар