Пул жамғариш билан инсон кўп нарсага эришиши мумкин. Масалан шахсий жамғармангиз бўлса, доим кайфиятингиз аъло бўлади. Сиз ҳеч кимдан ёки ҳеч қайси банкдан қарздор эмассиз, Форс-мажор ҳолатига тушсангиз, масалан ишингиздан айрилсангиз ҳам йиққан пулларингиз жонингизга оро киради.
Пул жамғариш ёки кредит олиб автомашина ё уй сотиб олиш ҳар бир инсоннинг хохиш ва режаларига, энг асосийси топаётган даромадига боғлиқ. Хўш банк ходимлари қандай фикрда? Мухбиримиз Дилфуза Эсанова мутахассис фикрини ўрганди.
Банкнинг чакана кредитлаш бўлими бошлиғи Музаффархон Акмалхоновнинг айтишича, бугунги кунда чакана кредит турлари ичида автокредит ва микроқарз ва ипотека кредитини олишга аҳоли томонидан талаб ортиб боряпти.
Қайд этилишича, манфаатли шартлар асосидаги дастлабки тўловсиз кредитни "Ипак Йўли" банки филиалларида қуйидаги шартлар асосида расмийлаштириш мумкин:
• Фоиз ставкаси — 26,9%;
• кредит муддати миқдорига қараб — 60 ойгача;
• максимал кредит миқдори — 450 млн сўмгача.
"Кредитга эга бўлиш учун паспорт, даромадлар тўғрисида маълумотнома ҳамда автомобиль харид қилиш тўғрисида шартномани тақдим этиш керак. Бадал сифатида кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ликвид таъминот қабул қилинади", -деб хабар бермоқда банк ахборот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.