Айни вақтда Урганчдаги "Ишга марҳамат" мономарказида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг "ЦЭНКИ" корхонасидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.






