АсосийDunyo

Колумбияда ўзбек-хитой вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

'Колумбияда ўзбек-хитой вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди'ning rasmi

Колумбия COVID-19 вирусига қарши Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.

Мазкур қарор Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co Ltd томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Жанубий Америкада қўлланилиши COVID-19 пандемиясига қарши глобал ҳамкорҳорлик имкониятини кенгайтиради.  

Ҳозиргача мазкур вакцина Ўзбкистон, Хитой ва Индонезияда оммавий эмлаш жараёнида қўлланилмоқда, шунингдек бустер вакцина сифатида фойдаланилмоқда. Ҳозирда ZF-UZ-VAC2001 Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда.  Индонезияда ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, вакцинани маҳаллийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Генотиплаш таҳлили ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг Alpha вариантига қарши 92,68 фоиз  ва Delta вариантига қарши 81,38 фоиз самарага эгалигини намойиш этган.

    Бошқа янгиликлар