АсосийJamiyat

Тошкентда вакцина олмаган яна 219 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди

'Тошкентда вакцина олмаган яна 219 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида коронавириус билан боғлиқ эпидиемиологик вазитя бўйича маълумот тақдим этилди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 26 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар сони 13 минг 565 нафарга етди. 

Беморларнинг 3 минг 621 нафари стационар, 8 минг 693 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. Стационарда даволанаётганлардан 406 нафарининг аҳволи оғир, 189 нафариники ўта оғир.

Пойтахтимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва ахборотларни мувофиқлаштириш мақсадидаТошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва туманларда ҳудудий штаблар, туманларда 12 та махсус ковид поликлиникалар туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳридаги бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида Ишчи гуруҳлар томонидан ходимларнинг коронавирусга қарши эмланганлиги бўйича текширувлар ўтказилмоқда.

25 январь куни 317 та тадбиркорлик субъекти ва 16 та бюджет ташкилотида текширувларўтказилди. Текширув чоғида 219 нафар ходим вакцина олмагани аниқланиб, улар вақтинчалик ишдан четлатилди. 

Бундан ташқари, Республика махсус комиссиясининг мажлис баёнлари ижросини таъминлаш ва қатъий риоя қилиш учун 274та тадбиркорлик субъекти раҳбарига расман огоҳлантириш хатлари юборилиб, карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан кафолат хати олинди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳридаги бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлар, оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, спорт мажмуалари, йирик савдо марказлари ва жомеъ масжидларида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда. 

Жорий йил 25 январь куни пойтахтимиздаги деҳқон бозорлари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари Республика махсус комиссияси баённомаси талаблари ҳамда объектларда назоратни қаттиқ кучайтириш ишларига бефарқлик билан ёндашилган тақдирда, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисида қайта огоҳлантирилди.

Тошкент шаҳрида ташкил этилган 85 та эмлаш марказларида аҳолини коронавирусга қарши етти турдаги, жумладан, бустер доза вакциналар билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 25 январь куни 15 минг 373 нафарфуқаро эмланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим вақтинчалик ишдан четлатилгани ва 200 нафари жаримага тортилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар