Энергетика вазирлиги бугун, 27 январь соат 12:00 ҳолатига кўра, Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 67 фоизида ижобий натижага эришилди.
Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:
1. Фарғона вилоятида — 57%;
2. Андижон вилоятида — 75%;
3. Наманган вилоятида — 58%;
4. Тошкент вилоятида — 99%;
5. Сурхондарё вилоятида — 32%;
6. Тошкент шаҳрида — 18%ни ташкил этмоқда.
Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистонда юзага келган носозлик ортидан юридик шахсларга ва газ қўйиш шохобчаларига газ бериш тўхтатилган эди. Бугун, 09:00дан бошлаб аксарият газ қўйиш шохобчаларига газ етказиб бериш бошлангани маълум қилинди.






