АсосийJamiyat

28 январь куни эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ "заправка"лари одатий режимда ишлай бошлайди — Энергетика вазирлиги

'28 январь куни эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ "заправка"лари одатий режимда ишлай бошлайди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

Энергетика вазирлиги газ таъминоти билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот беришда давом этамоқда.

Айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.

Бугун, эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри пастлиги боис, ушбу вилоятлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.

"Автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тушунганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури – АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраймиз" дейилади хабарда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлайди.

    Бошқа янгиликлар