АсосийSport

Эрон муддатдан аввал ЖЧ-2022 йўлланмасига эга бўлди

'Эрон муддатдан аввал ЖЧ-2022 йўлланмасига эга бўлди'ning rasmi

ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқич ҳал қилувчи раундининг 7-тур учрашувлари давом этмоқда. 

Эрон миллий терма жамоаси ўз майдонида Ироқга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида эронлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бу ғалабадан кейин Эрон ўз очколари сонини 19тага етказди ҳамда жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 

ЖЧ-2022. Осиё 3-саралаш босқичи.
А гуруҳи. 7-тур
Эрон – Ироқ – 1:0
Гол: Меҳди Торимий, 48

    Бошқа янгиликлар