1

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида сўнгги соатларда нималар рўй берди?

СИЁСАТ 28.01.2022, 00:25
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида сўнгги соатларда нималар рўй берди?

Тожикистон томони Қирғизистон ҳудудини ўққа тута бошлади, деб хабар қилди пайшанба куни Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати.

- Тожик-қирғиз чегарасидаги можарода Хўжаи Аъло қишлоғида яшовчи Обидчон Тўйчиев уйига снаряд тушиши натижасида ҳалок бўлди, - деди Исфара шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Зубайдулло Шомадов.

- Маҳаллий вақт билан 23:50 да қирғиз-тожик чегарасида 10 дақиқа ўқ отиш тўхтаган. Бу вақтда Қирғизистон ва Тожикистон расмий вакиллари ўзаро музокара учун учрашишлари керак эди. Лекин тожик тарафи келишувни бузиб, қирғиз ҳарбийлари позициясига қарата бир томонлама ўт очишни бошлаган.

- Тожикистон чегара қўшинлари Қирғизистон чегарадаги тўқнашувларда дронлардан фойдаланаётганини маълум қилди.

- Отишмалар туфайли қирғизларнинг тинч аҳолиси мактабларга жойлаштирилди. Одамлар уйларини машиналарида тарк этишмоқда, маҳаллий ҳокимият ҳам эвакуация қилишга ёрдам бермоқда. Ўнта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди, - дейилади хабарда.

- Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги можарони ҳал қилиш учун Қирғизистон Республикаси Президентининг Боткендаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва Сўғд раҳбари Ражаббой Аҳмадзода учрашиши режалаштирилган эди. Бироқ ўзаро қарама-қаршиликлар давом этиши натижасида учрашув ўтказилмади.

- Тожикистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитасининг расмий версияси ўз баёнотида қуйидагиларни маълум қилди:

"Қирғиз томони учрашувга келмади. Бунинг ўрнига кўприк периметри бўйлаб ўқ отиш позициясини эгаллаган Қирғизистон Республикаси чегарачилари тинч аҳолига қарата ўт очишди. Айни пайтда Қирғизистон томонидан отишманинг қизғинлиги ортиб бормоқда", деди ҳуқуқ-тартибот идораси.

Улар, шунингдек, Қирғизистон Республикаси расмийлари “оммавий ахборот воситаларида сохта ва ёлғон маълумотларни фаол равишда қайта ишлаётганини” таъкидладилар.

Ўз навбатида, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси айнан Тожикистон томони ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган ва ўқ узишда давом этганини даъво қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1