Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бу ҳақда хабар берди.
Унга кўра, текширув ишлари Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, “R.R.” МЧЖ иш бошқарувчиси Д.П. МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган 321 млн сўмлик уяли алоқа воситаларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",- дейилади хабарда.






