Тошкентда қизлардан иборат жиноий гуруҳ хитойлик эркакнинг пулига кўз олайтиришди ва жиноятга қўл уришди. Уларга нисбатан ўқилган суд ҳукми ҳақида "darakchi.uz"га Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди
Маълум қилинишича, Дилбар Холиқова (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноий шериги, вояга етмаган Умида Акбарова билан тил бириктириб, хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилишади. Унинг автомашинасида кетаётганда Дилбар Холиқова куч ишлатган ҳолда бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босади. Аммо у кутгандек эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетади. Шундан кейин Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар автомашина юкхонасидан хитойлик эркакка тегишли бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5.500 АҚШ доллари, 2.000 Хитой Юани, 15.000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61.577.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади. Бундан ташқари, Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар хитойлик эркакка тегишли бўлган фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва иш гувоҳномаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни далага ташлаб юбориб, ушбу ҳужжатларни йўқ қилишади.
Дўкондан “уксус” сотиб олди
Судланувчи Дилбар Холиқова олдинги берган кўрсатмаларини тасдиқлашини маълум қилди. Умида Акбаровани икки йилдан буён таниши, жабрланувчининг уйига Умида билан бирга бормаганлигини, уни телефон орқали чақиришганлигини, қўнғироқ қилган пайти у аёллар гўзаллик салонида бўлганлигини айтди. Умида Акбарова жабрланувчининг уй манзилини “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали жўнатиб, шу манзилга боришини айтганлиги, жабрланувчидан пулларни олиб қўйиш таклифи ҳам айнан ундан чиққанлигини билдирди. Шундан кейин дўкондан “уксус” сотиб олганлиги, унинг фоизига қарамаганлиги, жиноят содир қилингандан кейин жабрланувчига тегишли ҳужжатлар сумка ичида эканлигини кўрмаганлиги ва буни олдиндан билмаганлиги, сумкани очиб кўрмаганлиги ва қўли билан пулларни олмаганлигитўғрисида кўрсатув берди.
“Ҳаммаси Ойбекнинг кўрсатмаси билан бўлди”
Судда гувоҳ тариқасида сўралган вояга етмаган Умида Акбарованинг маълум қилишича, босқинчилик қилиш фикри Дилбар Холиқованинг йигити “Ойбек”дан чиққан. У ҳар доим хитойлик эркакнинг уйини тозалаш учун бир ўзи борганлигини, ўша куни иши кўпайиб кетганидан Дилбар Холиқовани чақирганини айтди. Улар биргаликда беш хонали уйни тозалаганларидан сўнг эркак хизмат ҳақи сифатида уларнинг ҳар бирига 100 АҚШ долларидан пул берганлигини маълум қилди. Шундан кейин хитойлик эркакда пул кўплигини кўриб, уларни қўлга киритиш мақсадида “Ойбек”нинг кўрсатмаси билан Дилбар Холиқова дўконга кириб, “уксус” сотиб олганлигини, айнан у эркакнинг юзига сиркали матони босгани ва сумкани олганини билдирди.
Ҳукм ўқилди
Ҳамиджон Шамшиев, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси:
— Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судья Тимур Касимов раислигида кўрилган мазкур жиноят ишида Дилбар Холиқова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми биланайбдор деб топилди.ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли биланузил-кесил ўташлик учун 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилишжазоси белгиланди.
Умида Акбарова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди биланайбдор деб топилди. ЖКнинг 62-моддаси тартибидаузил-кесил ўташлик учун 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жабрланувчифойдасига 10.651.000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ҳукминингДилбар Холиқоваганисбатан қисми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.






