АсосийJamiyat

Ўзбекистон: 41,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди, 725 203 нафар 12-18 ёшли болалар ихтиёрий эмланди

'Ўзбекистон: 41,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди, 725 203 нафар 12-18 ёшли болалар ихтиёрий эмланди'ning rasmi

27 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 537 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улардан:

-1-босқич эмланганлар 21 883  нафарни,

-2-босқич эмланганлар 42 179  нафарни,

-3-босқич эмланганлар 50 475  нафарни ташкил қилди.  

Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 795 108 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

-1-босқич эмланганлар 19 257 995  нафарни,

-2-босқичда эмланганлар 14 531 759  нафарни,

-3-босқич эмланганлар 8 005 354 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

-Қашқадарё вилояти (22 862 доза),

-Тошкент вилояти (12 720 доза),

-Фарғона вилояти (12 573 доза),

-Тошкент шаҳри (12 512 доза) қилди.

Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 27 январь ҳолатига кўра, юртимизда 725 203 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.  

Улардан:

-1-босқич эмланганлар 458 386 нафарни,

-2-босқич эмланганлар 266 817 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (172 592 доза), Самарқанд (110 050 доза), Андижон (80 560 доза), Қашқадарё (64 824 доза), Наманган (62 430 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

    Бошқа янгиликлар