АсосийJamiyat

Тошкентда ташкилот ходими 11 нафар ишчининг номига уларнинг хабарисиз банкдан 212 млн. сўм кредит олгани аниқланди

'Тошкентда ташкилот ходими 11 нафар ишчининг номига уларнинг хабарисиз банкдан  212 млн. сўм кредит олгани аниқланди'ning rasmi

Бектемир туманида 11 нафар ходимнинг номига микроқарз ажратишга эришган собиқ ходим аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Э 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган даврида, 11 нафар ходимнинг номига уларнинг хабарисиз 2 та тижорат банкидан жами 212 млн сўм микроқарз ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар