“Омикрон”нинг аввалги штаммлардан яна бир фарқи ҳам бўлиб, бу — болаларда ва ҳомиладор аёлларда кўп қайд этилаётганидир. Аммо касалликнинг кечуви бу икки тоифада ҳам ўзаро фарқ қилаётганини кўриш мумкин.
Амалиётда ҳомиладорларда ўпка зарарланиши 5 фоизга ҳам етмаса, болаларда 60-70 фоиз ҳолатларда пневмония белгилари намоён бўлмоқда. Айниқса, 1 ёшгача бўлганларда бу жараён оғирроқ кечяпти. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматининг Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасидан қилинган тайёрланган репортажида маълум қилинди.
Муассаса директори ўринбосари Ҳилола АлимоваБолаларнинг маълум қилишича, диарея белгилари кўриниши ҳам коронавирус янги штаммининг ўзига хосликларидан дейиш мумкин.
"Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимида ётган беморларнинг 90 фоизи вакцина олмаган фуқаролар экани ҳам хулоса қилиш учун етарли асос.
Хўш, қолган 10 фоизи-чи, ахир, улар вакцина олган эди-ку, десангиз, бу беморларнинг сурункали ёндош касалликлари борлиги маълум бўлади.
Шифохонага мурожаат қилганларнинг ҳам енгил ҳолатдагилари, асосан, коронавирусга қарши вакцина олган фуқаролар бўлиб, касаллик оғир кечаётганлар эмланмаган аҳоли вакиллари бўлиб чиқмоқда", - дейилади маълумотда.






