1

Ваҳшийлик! Тошкент “зоопарк”ида она 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди

ЖАМИЯТ 28.01.2022, 20:31
Ваҳшийлик! Тошкент “зоопарк”ида она 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди

Бугун, 28-январ куни, соат тахминан 12 ларда ёш аёл бизга номаълум сабабларга кўра ҳалойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди.  Бу ҳақда ҳақда ҳайвонот боғнинг матбуот хизмати хабар берди

Хабарда айтилишича, Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади, у болани йиртқичнинг волерига отиб юборган.

Айиқ эса секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди.  

"Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишди ва айиқни ички хонага чақиришни бошлашди, айиқ ҳам қаршилик кўрсатмасдан хонага кирди.

Бола ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилди. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.  

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқеа сабабларини ўрганишмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.

Тошкент ҳайвонот боғи қизалоққа тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ барча ҳаражатларни ўз зиммасига олади ва унинг тезроқ тузалиб кетишини тилаб қолади", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1