АсосийJamiyat

Гулистондаги "газ заправкасида" "Зил" автомобили ёниб кетди

'Гулистондаги "газ заправкасида" "Зил" автомобили ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Гулистон туманидаги газ тўлдириш шахобчасида "Зил ММЗ-554" юк автомобилида ёнғин юзага келганлиги бўйича маълумот берилди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 28 январь куни соат 20:00 ларда, Гулистон тумани, "Мевазор" МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шахобчасида, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Ж.Х. газ тўлдириш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан (улагич узилмасдан), "Зил ММЗ-554" русумли юк автомобилини ҳаракатга келтирганлиги оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар