Хоразм вилояти Урганч туманида 27 январь куни икки нафар ёлланма ишчи ёнғин оқибати ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.
Унда маълум қилинишича, соат 11:00 да, “Чолобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг қурилишида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган, 1962-йилда туғилган Г.О. ва 1960-йилда туғилган Г.Э.лар кўп қаватли уйнинг ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланаётган пайтида келиб чиққан қисқа туташув натижасида содир бўлган ёнғин сабабли ертўлада вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.