АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади — "Ўзгидромет"

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат  куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида қор ёғади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзо ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар