Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чеклангани борасида хабар берган эдик.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишларини мувофиқлаштириб борди.
Амалга оширилган зурурий тадбирлар натижасида бугун, 29-январь куни соат 09:09 да “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.






