АсосийJamiyat

Қорли бўрон сабаб Хоразмда электр энергиясида узилишлар кузатилди

'Қорли бўрон сабаб Хоразмда электр энергиясида узилишлар кузатилди'ning rasmi

Республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кучли шамол ва қорли бўронлар сабаб Хоразм вилоятида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхоналари ишчи-ходимлари юзага келган носозликларни бартараф этиш учун барча кучларни сафарбар этмоқда. Хусусан, “Хоразм ҲЕТК” АЖ томонидан "авария" натижасида узилишлар бўлган ҳудудларда электр таъминотини тиклаш ишларига 68 та тезкор бригада жалб қилинган.  

"Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларга электр таъминоти етказиб берилади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар