АсосийJamiyat

Президент Сергелидаги 300-мактаб директорини "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси" унвони билан тақдирлади

'Президент Сергелидаги 300-мактаб директорини "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси" унвони билан тақдирлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани 300-мактаб директорини "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси" фахрий унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда

Фармонга кўра, Саидходжаева Нигора Эргашевна "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони берилди. 

Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланди. 

    Бошқа янгиликлар