Бугун, 29-январь куни соат 07:43 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:50 да етиб бориб, ёнғин соат 07:52 да қуршаб олинган ва соат 08:05 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уй ошхонасининг 9 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида яшаш уйи ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






