1

Онаси айиқ қафасига ташлаб юборган қизчанинг ҳолати ҳақида ССВ маълумот берди

ЖАМИЯТ 29.01.2022, 10:36
Онаси айиқ қафасига ташлаб юборган қизчанинг ҳолати ҳақида ССВ маълумот берди

Аввалроқ, Тошкентда она 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани борасида маълумот берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан онага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳам қўшимча маълумот бериб ўтгандик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

2018 йилда туғилган  қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.  

"Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.  

У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва  бош мия чайқалиши кузатилган.  Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1