АсосийJamiyat

Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчидан дарсга қатнамаган ўқувчига Kundalik.comга баҳо қўйишни талаб қилди.

'Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчидан дарсга қатнамаган ўқувчига Kundalik.comга баҳо қўйишни талаб қилди.'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларга "Қарши туманидаги 12-мактаб директори ўқитувчидан дарсга қатнамаган ўқувчига Kundalik.com платформасида баҳо қўйишни талаб қилди. Директорнинг талаби тўғрими?" мазмунидаги мурожаат жойлаштирилди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ушбу мурожаатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича,  ҳолат тегишли масъуллар томонидан ўрганилган. Аниқланган камчиликлар юзасидан бир қатор мутасадди  масъулларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар