Тошкент ҳайвонот боғида аёл 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабарингиз бор. Бугун, 30 январь куни ушбу ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қуйида ҳолат бўйича воқеалар хронологияси билан танишишингиз мумкин.
Аввалроқ, 28 январь куни, соат тахминан 12 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра ҳалойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси ҳолат юзасидан онага жиноят иши очилганини маълум қилган эди. Унга кўра,
Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Орадан бир кун ўтиб, 29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича маълум берди.
ССВ маълумотига кўра, айиқ қафасига тушиб кетган қилчага баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган.
Бугун, 30 январь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди.






