Бугун Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан Ислом Каримовнинг болаликдаги синфдош дўсти уни хотирлади.
Бу ҳақда Zamon.uz' лавҳасида сўз боради.
"Ислом Абдуғаниевич ҳамма учун Президент, аммо менга яқин дўст эди. Биз Ислом билан 5 синфдан бошлаб бир синфда ўқидик. Мактаб битиргач, Тошкентда ўқиганимизда ҳам бирга эдик",- дейди марҳум Ислом Каримовнинг дўсти.
Шунингдек, у Каримовнинг ўз устида кўп ишлаганини таъкидлайди.
"У бизнинг синфга келганида рус тилида гапиришга қийналарди. 2 йил давомида жуда кўп ўқиди ва аълочилар сафига қўшилди. Бошқалар хато қилса ҳам, у хато қилмас эди",-дейди Ўзбекистон биринчи Президентнинг дўсти.






