АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёлик ота-оналар нимадан норози, ёхуд 22 йилдан буён қурилиши битмаган мактаб ҳақида

Қашқадарёда умумий ўрта таълим мактаби қурилиши бошланибтики, мана 22 йилдан буён битказил...

'Қашқадарёлик ота-оналар нимадан норози, ёхуд 22 йилдан буён қурилиши битмаган мактаб ҳақида'ning rasmi

Қашқадарёда умумий ўрта таълим мактаби қурилиши бошланибтики, мана 22 йилдан буён битказилмаган. Бундай шароитдан "зада" бўлган вилоятдаги Дехқонобод тумани аҳолиси таҳририятимизга мурожаат йўллади.

Унда айтилишича, аслида мактаб биноси 2000 йилда қурила бошланган, бироқ...

"Биз Қашқадаре вилояти Дехқонобод тимани ингичка махаласи катта қишлгидаги бир гурухи ота оналар сизларга мурожаат қилмоқдамиз. Бизнинг 15 сонли мактабимиз 2000 йилда қурила бошланиб, шу вақтгача ярим чала биноси бўлгани етмагандай, спорт зали ҳам қурилмасдан келмоқда. 160 ўринли мактабда 260 нафар ўқувчи 2сменада ўқиб келмоқда.  Амалий кўмак кутиб қоламиз. Хасанов Муродулла Бозорович. +95)680-63-47 90)289-90-86"-дея мурожаатга қўшимча равишда рақамлар қолдирилган.

Даракчи' таҳририяти бу масалада масъуллардан ижобий ечим кутиб қолади.

    Бошқа янгиликлар