Кеча, 31 январь куни тунда Олмазор туманида соат нохуш ҳодиса юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, соат 02.20ларда 1998 й.т, У.Ф. “Nеxia-3” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.
Натижада ҳайдовчи олган тан жарохатлари билан шифохонага олиб борилганида вафот этган.
"Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди",-дейилади хабарда.
Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.






