АсосийJamiyat

Фарғонада фуқарога ордер асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Фарғонада фуқарога ордер асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.Д. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унга 3 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонлардан бирини ордер расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, шундан 2 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хабарда айтилишича, Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар