АсосийJamiyat

Сambridge.org сайтида Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишнинг ўрни ҳақида суҳбат эълон қилинди

'Сambridge.org сайтида Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишнинг ўрни ҳақида суҳбат эълон қилинди'ning rasmi

Сambridge.org сайтида Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова билан суҳбат эълон қилинди.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган Халқаро таълим форуми доирасида Cambridge Assessment International Education (Буюк Британия) ташкилоти ҳам иштирок этиб, Агентлик директори Ҳилола Умарова билан ўқитувчиларнинг малакасини оширишнинг мамлакат келажаги учун тутган ўрни ва режалар ҳақида суҳбатлашишди.

Суҳбатда Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова ўқитувчиларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, жумладан шундай деди:

“ Бугунги кун ўқитувчилардан ўқувчиларни ҳар қачонгидан ҳам тез иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга тайёрлашларини, ҳатто ҳали ихтиро қилинмаган технологиялардан фойдаланишга ўргатишни талаб этмоқда. Педагоглар малакасини ошириш халқаро меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган “глобал фуқаролар” ни тайёрлаш бўйича мақсадларимизга эришишимиздаги энг муҳим нуқталардан биридир.  

Агентлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга яратилаётган янги ўқув дастури ва таълим ёндашуви ўқитувчиларга уларнинг касбий ривожланишида ва янги ўқитиш кўникмаларини эгаллашда ёрдам беради. Бунда ўқитувчилар амалиётдан ажралмаган ҳолда узлуксиз малака ошириш имкониятига эга бўладилар. Ҳамкорлик бўйича бошқа кўплаб таклифлар қаторида Кэмбриж дастурлари танланди. Ҳамкорлар Агентликка қўшимча ресурслардан фойдаланиш имконини беради”, - дейди Агентлик раҳбари

    Бошқа янгиликлар