Бугун, 1 февраль соат 9:00 да “Умра – 2022” мавсумининг навбатдаги зиёратчилари – Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидаги ҳамюртларимиз Тошкент халқаро аэропортидан HY 3303-сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналиши бўйича учиб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйишди.
Маълумот учун, зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Кейин эса Мадинаи мунавварадаги зиёратларни бошлашади, иншоаллоҳ.
Мазкур рейс 11 февраль куни соат 21:00 да (HY 3310) Тошкентга қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистонлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг илк бор Умра сафарига жўнаб кетди.






