АсосийSport

"Азиз Абдуҳакимов келганидан кейин жуда катта ўзгаришлар бўлди". Гулруҳбегим Тоҳиржонова қачон Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди

'"Азиз Абдуҳакимов келганидан кейин жуда катта ўзгаришлар бўлди". Гулруҳбегим Тоҳиржонова қачон Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ФИДЕ Жаҳон Кубогида АҚШ терма жамоасида дебют қилиб, 1/32 финал босқичига етиб борганди. 

Тоҳиржонова ўз интервьюсида "Ўзбекистонга қайтиб келасизми? Қачон қайтасиз?" деган саволга жавоб берди. 

"Қизиқаётганингиз учун катта раҳмат. Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов федерация раҳбариятига келганидан кейин жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Улар жуда ҳам юқори даражадаги, яхшигина мукофот жамғармасига эга турнирларни ташкил қилишди. Ўзбекистон ёшларига, мамлакат шахматига бўлган қизиқиш, муносабат ўзгарди. Жуда катта қўллаб-қувватланиш бўляпти. Бу ўзгаришларни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен қайтишим мумкин, агар федерацияда ўзгаришлар бўлса. Албатта, ўз юртим шарафини ҳимоя қилишдан жуда ҳам хурсанд бўлардим. Лекин ўша шароитда мен ўсишим учун бошқа давлатга кетишим керак деган қарорга келган эдим", - дейди шахматчи. 

    Бошқа янгиликлар