АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон 2021 йилда Туркияга борган сайёҳлар сони бўйича СОVID-19 пандемиясигача бўлган кўрсаткичдан юқорилаган уч давлатдан бири бўлди

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги 2021-йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони ҳақ...

'Ўзбекистон 2021 йилда Туркияга борган сайёҳлар сони бўйича СОVID-19 пандемиясигача бўлган кўрсаткичдан юқорилаган уч давлатдан бири бўлди'ning rasmi

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги 2021-йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йилда Туркияга борган хорижлик сайёҳлар сони 30 миллиондан ошган бўлса, Ўзбекистон эса 2021йилда Туркияга келган сайёҳлар сони бўйича Украина ва Бирлашган Араб Амирликлари билан бирга СОVID-19 эпидемиясигача бўлган 2019 йилдаги кўрсаткичлардан юқорилаган уч давлатдан бири бўлди. 2019 йилда Туркияга 252 минг 138 нафар, 2020 йилда 102 минг 598 нафар Ўзбекистон фуқароси борган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 272 минг 604 нафарни ташкил этди.

Ўтган йили Ўзбекистондан Туркияга борганлар сони эса шу вақтгача қайд қилинган энг юқори кўрсаткич бўлди . Бунда албатта Туркиянинг Тошкент Элчихонаси Маданият ва Туризм Маслаҳатчисининг Ўзбекистондаги фаолияти катта ўрин тутади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йиллар давомида Туркия маданият ва туризм вазирлиги ва Туркиянинг Тошкент Элчихонаси Маданият ва Туризм бўлими томонидан «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида мунтазам журналистлар учун турлар ташкил этилди

Мавзуга оид:

2021 йилда Туркияга келган туристлар сони 30 миллиондан ошди

    Бошқа янгиликлар