АсосийJamiyat

Россияда қурилиш объектидан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган қўқонлик эркак Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда қурилиш объектидан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган қўқонлик эркак Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилиб ўсган 36 ёшли фуқаро М.Ш. 2021 йилнинг июль ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боради. Шу йили 16 октябрь куни қурилиш объектида ишлаётган вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олади.

Фуқаро М.Ш.нинг яқин танаши Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига шифокор назоратида Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан М.Ш.га ёрдам кўрсатилган. У шифокор назоратида Ўзбекистонга олиб келинди.

    Бошқа янгиликлар