Кеча, 1 февраль куни соат 18:24ларда Қўқон шаҳар, "Отабек ноиб" кўчасидаги рақамсиз хонадонда ёнғин чиққан. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулоддда вазиятлар бўлими матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, ҳодисада уйнинг 60 м² майдонда ички ва том қисми ёнган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:27да етиб бориб, 18:32да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, 18:42да батамом ўчирилган.
Ёнғиндан уйнинг 100 м² майдони сақлаб қолинган.
"Ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва етган зарар аниқланмоқда",-дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Қўшни хонадонларга зиён етмагани айтилади.






